| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ХУН ҲАҚИ
Хун ҳақи икки хил бўлади: Биринчиси - жуда катта миқдордаги хун ҳақи. У юзта туя бўлиб, улардан қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак. Қасддан қилинган қотилликда ўлик эгаси хун ҳақини танлаганда тўланади. Қасдга ўхшаш қотилликнинг жазоси ҳам - мана шу.
Иккинчиси - унча катта бўлмаган хун ҳақи. У юзта туянинг ўзидир. Бехосдан қилинган қотиллик ва бехосдансимон қилинган қотилликда тўланади. Бунга далил шуки, Нисоий ривоят қилишича, Амр ибн Ҳазм ўзининг китобида Пайғамбар с.а.в.нинг Яман аҳлига:
«وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الْمُؤْمِنَةِ مِأَةٌ مِنَ الْإِبْلِ»
«Мўмин жон учун юзта туя (тўланади)», деб ёзганларини ривоят қилади. Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. Яман аҳлига мактуб ёзиб, унда жумладан шундай деганлар:
«أَنَّ مَنِ اعْتَبَطَ مُؤْمِنًا قَتْلًا عَنْ بَيِّنَةٍ فَإِنَّهُ قَوَدٌ, إِلاَّ أَنْ يَرْضَى أَوْلِيَاءُ الْمَقْتُولِ, وَأَنَّ فِي النَّفْسِ الدِّيَةَ مِائَةً مِنَ الْإِبْلِ»
«Кимнинг бир мўминни ўлдиргани аниқланса, қасос вожиб бўлади. Фақат ўлдирилганнинг эгалари рози бўлсагина бундай бўлмайди. Жоннинг хун ҳақи юзта туядир». Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«أَلاَ إِنَّ قَتِيلَ الْخَطَإِ شِبْهِ الْعَمْدِ قَتِيلَ السَّوْطِ وَالْعَصَا فِيْهِ مِائَةٌ مِنَ الْإِبْلِ, مِنْهَا أَرْبَعُونَ فِي بُطُونِهَا أَوْلاَدُهَا»
«Бехосдан, ярим қасддан қамчи ёки таёқ билан қилинган қотилликнинг (хун ҳақи) юзта туя бўлиб, улардан қирқтасининг қорнида боласи бўлиши керак». Ҳайвонга алоқадор хун ҳақи - мана шу. Туядан бошқаси ўтмайди. Сигир, қўй ва бошқа ҳайвонлар олинмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.дан бунга далил ворид бўлмаган. Аммо Аъто Жобирдан ривоят қилинган ушбу:
125-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|